Излаш
RUUZ

Спорт

Энди Суперлига ўйинлари нима бўлади?

Ўзбекистон чемпионатининг қолган 3 та тури марказлашган ҳолда ўтказилиши мумкин.

1020views0replies
0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 13-июнидан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларига старт берилган эди. 
Ортда қолган давр мобайнида чемпионат иштирокчилари ўртасида 5 та тур ўйинлари ўтказилди. 9-тур ўйинлари ҳам белгилан муддатда, белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Aммо, ЎзПФЛ шу кунларда Суперлиганинг 10, 11 ва 12-тур учрашувларини қандай давом эттириш бўйича бош қотирмоқда.
ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон чемпионатининг қолган 3 та тури марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилиши мумкин.
Бунинг асосий сабабларидан бири республикамиз бўйлаб авиа ва темирйўл қатновлари бўйича чекловлар ўрнатилганлиги бўлмоқда. Чекловлар клублар учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради.
ПФЛ расмийсининг хабарига кўра, Суперлиганинг 10, 11 ва 12-турларини марказлашган ҳолда ўтказиш бўйича чемпионатда иштирок этувчи клубларга расмий хат жўнатилган.
«Марказлашган ҳолатда биз биринчи навбатда Суперлига учрашувлари давомийлигини сақлаб қоламиз, учрашувларни ва клубларни назорат қилишдаги қийинчиликлардан қисман холос бўламиз. Бунда албатта ИИВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда МТРК, шунингдек, «Локомотив», «Бунёдкор», «Пахтакор», AГМК ва «Металлург» клубларининг қўллаб-қувватловига, қолган жамоаларнинг эса чемпионат учрашувлари тўхтаб қолмаслиги йўлида бир ёқадан бош чиқаришларига эришишимиз керак бўлади», деб фикр билдирди ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев.
1020views0replies
0

Изоҳлар