Президент қарори билан, Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан, у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, агентлик президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли фармони билан ташкил этилган эди.