Жамият

Ички рейсларга олинган чипталарнинг пуллари қайтарилади

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати поездлар қатнови учун харид қилинган чипталарнинг пуллари қайтарилишини ва маҳаллий авиақатновлар учун олинган чипталарнинг амал қилиш муддати бир йилгача ҳақиқий деб ҳисобланишини маълум қилди.

Ички рейсларга олинган чипталарнинг пуллари қайтарилади
Фото:UzNews.uz

Бугун, 10 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

 

Мазкур брифингда 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилиши маълум қилинди.

 

Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг маълум қилишича, 2020 йил 10 июлидан 1 августга қадар бўлган муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ да 5900 та чипта сотилган.

 

Карантин чоралари кучайтирилиб, поездлар қатнови тўхтатилгани сабабли йўловчиларга сотиб олинган чипта пуллари қайтарилади.

 

"Uzbekistan airways" АЖ томонидан "Тошкент-Нукус", "Тошкент-Урганч", "Тошкент-Термиз" йўналишларида 13 июлдан 1 августга қадар бўлган муддатга 332 та авиачипта сотилган.

 

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати бир йилгача ҳақиқий ҳисобланади.

 

Эпидемиологик вазият барқарорлашиб авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳридаги автобусларда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари "Тошшаҳартранс" АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августигача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади.  

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Qobulbek Xamitov
10 июль, 21:23
Кимга мурожат етиш мумкин белетнинг пулини авиа касса беришдан бош тортса
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ