Излаш
RUUZ

Жамият

Мактабларда она тили фанини ўқитиш нега қисқартириляпти?

Халқ таълими вазири бундан икки йил муқаддам халқ таълими тизимида ўқитиладиган фанларни оптимизация қилиш вазифаси қўйилгани ва бунда режа 10 фоизгача қилиб белгилангани ҳақида маълум қилди.

1272views0replies
0

aoka.uz

Кеча, 9 июль куни АОКА анжуманлар залида карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришларга оид брифинг бўлиб ўтди. Унда қатор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур брифингда Олий таълим ва Халқ таълими тизимидан тарих ва она тили фанларининг соатларини қисқартириш тўғрисида сўнгги пайтларда тарқалган хабарларга ҳам муносабат билдирилди.
– Бизга икки йил аввал халқ таълими тизимида ўқитиладиган фанларни оптимизация қилиш вазифаси қўйилган эди. Бунда режа 10 фоизгача қилиб белгиланган.
Бу масала бизда кўриб чиқилди ва ўтган йили ўқув ишлаб чиқариш амалиёти фанлари 3,5 фоизгача қисқарган эди. Бу йил ҳам баъзи бир фанлар камайтирилмоқда.
Бу ерда бир нарсага эътибор қилиш керак. Мактабларда асосий масала дарс соатлари талашиш экан. Фақат сонга ишланади ва сифатга эътибор берилмайди. Хўп, шу пайтгача ўқитилди ҳам дейлик, лекин жуда яхши бўлган жойи йўқ-ку, - деди Халқ таълими вазири.
Шерматовнинг айтишича, соатлар кўп бўлгани учун она тили фанини ўқитишда асосий эътибор грамматикага қаратилган, аммо бу кутилган натижани бермаган.
– Ҳамма мактабда ўқиган. Бизда грамматика масалалари жуда кўп ва она тилини ўқитиш қийин. Кўриб турганингиздек, бунинг натижасида ҳамма томон саводсизлик бўлиб кетди. Бизнинг мақсадимиз сонга эмас, сифатга эътибор қаратиш.
Бутун дунёда ҳам тенденция бор. Инглиз тилини ҳам қаранг, Шекспир давридаги инглизча шеърларни ҳозир ўқиб тушунмайсиз. Улар ҳам ҳозир инглиз тилини соддароқ қилиб ишлатиш йўналишидан кетмоқда. Биз ҳам секин-секин она тилини содда ва равон ишлатишга ўтишимиз керак. Бунда грамматикадан кўра амалий кўникмаларга, яъни гапириш, эшитиш ва ёзишга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Кейинчалик эса кириш имтиҳонларида ҳам шу кўникмалар асосида имтиҳон олиш даражасига чиқишимиз керак.
Нима учун математика ёки физика эмас, она тили, дея чексиз гаплашиш мумкин. Бу энди мутахассислар ўтириб ҳал қиладиган масала, - дейди Шерзод Шерматов юқорида кўтарилган масалага ўз ечимини бериб.
1272views0replies
0

Изоҳлар