Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат статистика қўмитаси раиси ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан, давлат статистика қўмитаси раиси ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинлади.

812views0replies
0

Холмуродов Д. ва Абруев Ж.

Холмуродов Дилшод Ибрагимович давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.
У мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон марказий банки статистика ва тадқиқотлар департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Жамшид Абруев бунга қадар молия вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
812views0replies
0

Изоҳлар