Излаш
RUUZ

Жамият

Олий таълимнинг қайси бўғинларида коррупция ҳолатлари кузатилаётгани айтилди

Департамент вакили ОТМни кўчириш, ётоқхонага жойлаш ва бошқа коррупциявий ҳолатларни маълум қилди.

988views0replies
0

Видеодан скриншот

Республика олий таълим Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган онлайн йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бўлим бошлиғи Жаҳонгир Ибрагимов олий таълим соҳасида содир этилаётган иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупция ҳолатлар юзасидан маълумот тақдим этди.
Олий таълим муассасаларида пора сўраш, бюджет маблағларини ўзлаштириш ўқув-таълим жараёнларининг деярли ҳар бир бўғинида қайд этилмоқда.
Коррупциявий хавф асосан қўйидаги соҳаларда кузатилаётгани айтилди:
-  ижодий имтиҳони бор факультетларга ўқишга киритиб қўйиш; 
-  ўқишни бир олий ўқув юртидан бошқасига кўчириш, факультет ёки йўналишни ўзгартириш;
-  китоб ёки илмий мақолаларни нашр этишда раҳбар ўзини муаллиф қаторига қўшиши;
-  талабани ётоқхоналарга жойлаштириш (100 минг сўмдан 200 долларгача);
-  курс ишлари, бакалавр битирув малакавий ишини қабул қилишда;
-  дарс соатларини тақсимлаш, ишга қабул қилиш, лавозимни ўзгартириш, таълим муассасасида ишламайдиган шахсларга, яъни “ўлик жон”ларга иш ҳақи ҳисоблаш;
-  сохта дипломлар мавжудлиги, дипломларни нострификация қилишда порахўрлик ва коррупциянинг бошқа шакллари мавжуд;
-  қурилиш учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш, канцелярия моллари учун ажратилган маблағларни таниш корхоналарга пул кўчириш йўли билан (нархлари оширилган ҳолда) сотиб олиш ва ўртадаги фарқни ҳақ сифатида олиш;
-  олий таълим муассасалари ҳудудидаги нашриёт, савдо дўкон, ошхоналар фаолияти юзасидан ижара пулларини шартномаларда кам расмийлаштириб, қолган суммани нақд ҳолатда ўзлаштириш.
Аввалроқ, Бухоро давлат университети ўқитувчиси Ш.Қ. танишлари орқали фуқаро Г.ни мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
988views0replies
0

Изоҳлар