Коронавирус

Тошкентда аҳоли орасида 40дан зиёд ҳолатда коронавирусга чалинганлар аниқланди

9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11564 нафарни ташкил этмоқда.

Тошкентда аҳоли орасида 40дан зиёд ҳолатда коронавирусга чалинганлар аниқланди
Фото:tviib.uz

2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 117тага ошиб 11564 нафарга етди.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда, 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.
 
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб юртимизда 7287 (+227) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 4226 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ