Излаш
RUUZ

Жамият

«Ўртоқ Оқилов, «койка»лар, дори воситалари етарли, деб айтгандингиз, нега энди вазият оғирлашди?»

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов кеча айтган гаплари халқ томонидан нотўғри қабул қилинганини билдирди.

1135views0replies
0

Скриншот

Бугун, 9 июль куни АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.
Мазкур брифингда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия вакиллари, шифокорлар ва бошқа масъул мутасаддилар иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов жорий йил 7 июль кунидаги брифингдаги фикрлари ижтимоий тармоқларда турли баҳсларга сабаб бўлаётгани ҳақида гапириб ўтди.
– Кечаги брифингдан кейин интернетда ҳамюртларимиз томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Шахсан менга юборилган саволларда айтиляпти, «ўртоқ Оқилов, бир кун олдин ҳамма нарса бисёр, «койка»лар етарли, дори-дармонлар етарли эканлигини айтган эдингиз. Бир кун ўтиб эса «койка» етмаслигини, вазият оғирлашгани ҳақида айтяпсиз. Буни қандай тушуниш керак?!
Ҳалиям мен гапимдан қайтмаяпман. Ҳамма нарса бор. Давлат раҳбари, ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб зарур чора-тадбирларни ҳаммасини бажариб келяпти. 
Керакли миқдорда «койка»ларни тайёрлаш, клиникаларнинг профилини ўзгартириш, шифокорларни ўқитиш, керакли дори-дармон ва реактивлар захирасини тайёрлаб қўйиш – буларнинг ҳаммаси бор, етарли даражада. Буни ҳеч ким инкор этмайди.
Кеча айтмоқчи бўлганимиз, агар статистика шу тарзда давом этса, эртага бу захиралар етмай қолади.  Ҳолбуки, 2000 ўринли касалхоналаримизнинг эндигина 1000 та «койка»сига касал ётқизилган. Жойларимиз бор, - деди Ҳабибулло Оқилов.
1135views0replies
0

Изоҳлар