Коронавирус

Карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади

Бу муддатда коронавирусга қарши тест натижаси манфий чиқса, карантиндан чиқарилади.

Карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Республика махсус комиссияси қарори билан коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

 

-  коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади.

 

-  карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади.

 

-  Тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Роман Ш
10 июль, 17:23
Ну почему нельзя писать конкретнее.
Роман Ш
10 июль, 17:22
Россиядан кайтган фукароларга хам карантин 10 кун и еки эски хаммом эски тос
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ