Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 168 нафар кишида аниқланди

Янги ҳолатлар Қашқадарё ҳамда Наманган вилоятларида қайд этилган.

1314views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 161 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган: 127 нафари касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар ва 34 нафари аҳоли орасида.
Яна 7 нафар фуқаро Наманган вилоятида аниқланган – 3 нафари коронавирус билан касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар ва 4 нафари аҳоли орасида.
Ҳозирда мамлакатда касалланган 6 811 нафар фуқаро соғайган. 3 986 нафар бемор даволаняпти. Уларнинг 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1314views0replies
0

Изоҳлар