Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон COVID-19 билан касалланган кишиларни транспортировка қилиш учун 15 дона реанимобиллар харид қилди

Мазкур реанимобиллар сунъий нафас бериш аппаратлари ҳамда дори-дармонлар каби керакли воситалар билан жиҳозланган.

898views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, COVID-19 билан касалланган кишиларни транспортировка қилиш учун Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган 15 дона махсус замонавий реанимобиллар олиб келинди.
«Реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус восита устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали ходим беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.
898views0replies
0

Изоҳлар