Излаш
RUUZ

Коронавирус

ССВ коронавируснинг навбатдаги қурбонини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 55 ёшли беморнинг вафотини тасдиқлади.

1371views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак киши) 6 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 
Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асорати билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
1371views0replies
0

Изоҳлар