Излаш
RUUZ

Жамият

Фирибгарнинг Тошкентдаги жиноий “эпизод”лари фош қилинди

У жиноятлари давомида 100 миллион сўмдан ортиқ ва 1,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 

1235views0replies
0

Тергов департаменти

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йилнинг июн ойининг охирларида 26 ёшли Ф.С. Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида, 43 ёшли Н.Х.ни алдаб, унинг ишончига кириб, Яшнобод туманидан бир хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 47 млн. 500 минг сўм пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, Ф.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 28 ёшли А.К.ни ишончига кириб, унга эгасиз, лекин техник ҳужжати мавжуд бўлмаган “Cobalt” русумли транспорт воситасини 4000 АҚШ доллари эвазига олиб бериш ва номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 2020 йил 12 январ кунидан 15 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида А.К.дан жами 33 млн. 205 минг сўм ва 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган ва ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Ф.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил январь ойи давомида, А.К.га ўзини давлат нотариал идорасида прокуратура ва ЙҲХБ идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали, “Cobalt” русумли транспорт воситасини ҳужжатларини уни номига ўтказишда ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, уни пора беришликка оғдириб, А.К.дан жами 21 млн. 595 минг сўм миқдоридаги пулларни ва чиройли давлат рақамини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 6 млн. 460 минг сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан кифояланмай, Ф.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил февраль ойида А.К.га “УАЗ Патриот” русумли транспорт воситасини совға қилишни ваъда қилиб, буни эвазига 700 АҚШ доллари пулларни бериши кераклигини маълум қилиб, А.К.дан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.С. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси, 3-қисми ва 28-221-модда, 2-қисми билан айб эълон қилиниб, Ф.С. етказган моддий зарарини тергов жараёнида қоплаганлиги сабабли, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов депратаментининг маълум қилишича, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилиш масаласини ҳал қилиш учун туман прокуратурасига юборилган.
1235views0replies
0

Изоҳлар