Излаш
RUUZ

Жамият

Сергелида муҳтож оилаларга ажратилган 95,8 миллион сўм ўзлаштириб юборилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари сохта баённомалар орқали давлатдан 95,8 млн сўмни талон-торож қилди.

980views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пуллари берилганлиги ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилганлиги ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 млн сўм маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews’га маълум қилди.
Ушбу ҳолат бўйича Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
980views0replies
0

Изоҳлар