Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоевни юбилейи билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни 80 ёшга киргани билан табриклади.

1094views0replies
0

Қозоғистон Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев суҳбат аввалида Нурсултон Абишевич Назарбоевни юбилей билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.
Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш, кучли давлат бошқаруви институтлари ва миллий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро нуфузини оширишга ва, энг муҳими, аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тарихий роли алоҳида қайд этилди.
Нурсултон Назарбоевнинг муваффақиятли амалга оширилган йирик ташаббусларидан бири – жадал ривожланиб бораётган Қозоғистоннинг “ташриф қоғози”га айланган янги пойтахт - Нур-Султон шаҳрига асос солингани таъкидланди.
Элбошининг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, турли ҳудудлардаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиёда интеграцияни кучайтириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда кенг эътирофга сазовор бўлди.
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг кўп қиррали ҳамкорлиги изчил ривожланишда давом этмоқда ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, таълим ва бошқа устувор йўналишлардаги аниқ қўшма дастур ва лойиҳалар ҳисобига кенгайиб бормоқда.
Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, пандемиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро яқин мувофиқлашув ва шерикликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Хабарда суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтгани таъкидланган.
1094views0replies
0

Изоҳлар