Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда туғилган икки бошли чақалоқ вафот этди

Сиам эгизакларининг биринчиси соат 7:50 да, иккинчиси эса 10:50 да нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди. 

1148views0replies
0

STV

Жорий йилнинг 29 июнида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. 
Шу йилнинг 25 июнида фуқаро М.Ч. ҳомиланинг 38 хафталиги билан вилоят Перинатал марказига мурожаат қилган ҳамда 27 июнь, шанба куни ундан сиам эгизаклари дунёга келган. 
Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, уларга доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарурлиги сабабли эгизаклар жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган эди.
Бугун, 6 июль куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлар томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан, чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги сабабли дастлаб соат 7:50 да сиам эгизакларининг биринчиси, 10:50 да эса иккинчиси нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди, деб хабар беради Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
1148views0replies
0

Изоҳлар