Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Бу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Бутун ҳафта бўйлаб республикада иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

951views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 6 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32…+35 даражани ташкил қилади, жанубда +38 даражагача бўлади.
7 июль куни республика ҳудудига Туркманистондан ҳаво оқими киришни бошлайди. Ўзбекистонда об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат кўтарилади ва иқлимий меъёрларга етади, кечаси +17…+22, кундузи +34…+39 даража бўлади. Жануб ва чўл зонасида +40 даражагача етади.
Бундай ҳарорат иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради. 6-7 июль кунлари республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
951views0replies
0

Изоҳлар