Излаш
RUUZ

Коронавирус

31-қурбон: бухоролик 35 ёшли аёл COVID-19 инфекциясидан вафот этди

Ғиждувон туманида истиқомат қилган Д.Ш. 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.

1189views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл  Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 
Унга “Икки томонлама  пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража” ташхиси қўйилган ва ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.
1189views0replies
0

Изоҳлар