Коронавирус

29-ўлим: Тошкентда 77 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳрида яшовчи Н.Г. 23 июнда коронавирус инфекцияси билан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган эди.

29-ўлим: Тошкентда 77 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, пойтахтимизда яшовчи 77 ёшли Н.Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида  юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

 

23 июнь куни эса унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

У охирги 10 йил давомида  юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби  қатор ташхислар билан даволаниб келган.

 

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан  вафот этган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати 29тага етди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66801(+96)
Соғайганлар63978(+0)
Вафот этганлар564(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66801(+96)
Соғайганлар63978(+0)
Вафот этганлар564(+1)
изоҳлар
Қурдош Одинаев
4 июль, 08:12
Коронавирусдан эмас, шу пайтгача мавжуд касалликлари оқибатида ўлганлиги аниқ кўриниб турибди! Ҳамма нарсани коронавирусга боғлаш шартми?
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ