Излаш
RUUZ

Сиёсат

Молия вазири ва Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари ҳам фаолиятини ССВда давом эттиради

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди.

1643views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди.
Унга кўра, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Сабиров Улуғбек Юсупхонович тайинланди
У.Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори. 
Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида фаолият юритиб келган. 
Президентнинг тегишли қарорига асосан Шарахметов Шахрух Шатургунович Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.
Ш.Шарахметов 1977 йилда  туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган. 
Шунингдек, Азизов Абдулла Абдисаламович ҳам Президентнинг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.  
А.Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.
Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган. 
Тайинловга қадар 2006-2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Эльмира Баситхоновага ҳам соғлиқни сақлаш тизимида янги вазифа топширилгани ҳақида маълум қилган эдик.
1643views0replies
0

Изоҳлар