Излаш
RUUZ

Жамият

Эркак шантаж орқали ёш қиздан 15 млн сўмдан ортиқ пулларни олди — видео

22 ёшли қизни унинг расм ва видеоларини интернет тармоқларида тарқатиб юборишини айтиб қўрқитган эркак қўлга олинди.

1174views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, Хоразм вилоятида 30 ёшли Ш.Р таниши 22 ёшли М.Қ.ни унинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни, сурат ва видеоларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.
Эркак тарқатмаслик эвазига 15 860 000 сўм талаб қилиб, 24 июнь куни пулларни М.Қ.нинг онасидан олган вақтида ИИБ ва бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, жиноят иши бўйича дастлабки терговни Урганч шаҳри 2-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи олиб бормоқда.
Аниқланишича, Ш.Р. 27 июнь куни М.К.дан яна пул олган. Шундан сўнг, эркак ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «а» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) банди билан гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов жараёнида Ш.Р. айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1174views0replies
0

Изоҳлар