Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲ уч нафар аёлни ҳаётдан олиб кетди

Маълум қилинишича, Malibu ҳайдовчиси йўл белгиларига амал қилмасдан асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк автомобилининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир қилган. 

1079views0replies
0

Тергов департаменти

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Термиз М39 автомобил йўлининг 1095-километрида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинаси билан Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Malibu русумли транспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Malibu русумли автомобил ичида бўлган Андижон вилояти Избоскан туманидан 2 нафар йўловчи ва Навоий вилояти Қизилтепа туманидан бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Malibu ҳайдовчиси эса ҳозирги кунда РШТТЁИМ Самарқанд филиалида даволанмоқда.
«Югуриб келиб қарасак, автомашина ичида уч аёл ва бир нафар эркак бор экан. Ёрдам беришга ҳаракат қилдик, бир кишини чиқариб олиб, шифохонага жўнатдик», дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 
1079views0replies
0

Изоҳлар