Излаш
RUUZ

Жамият

Жаҳон банкидан олинаётган 95 миллион долларлик қарз кам таъминланган оилаларга ҳам тарқатиладими?

Президентнинг «Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

1062views0replies
0

Молия вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.   
Қарор матнида қайд этилишича, Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан жами 95 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ажратилади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон томонининг улуши жами 11,75 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Шунга кўра, Президент қарори билан:
– Умумий қиймати 106 757,1 минг доллардан иборат бўлган Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси параметрлари; 
– Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.
Лойиҳанинг дастлабки мақсади Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтириш ҳисобланади.
Мазкур қарор 1-иловасида келтирилишича, умумий қиймати 106 млн. 757,1 минг АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳанинг 37 млн. 750 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағи коронавирусга қарши кураш учун Миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга сарфланади.
Шунингдек, –
37 млн. 500 минг доллар –  тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга;
250 минг доллар – аҳоли билан ўзаро муносабатлар ва хатар ҳақида хабардор қилиш ишларига;
56 млн. 900 минг доллар – уй хўжаликлари ва жисмоний шахсларни молиявий қўллаб-қувватлашга;
51 млн. 900 минг доллар – кам таъминланган оилаларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга;
5 минг доллар – ишсизлик бўйича нафақаларга;
350 минг доллар – Лойиҳани бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш ишларига сарфланиши кўзда тутилмоқда.
Қолган 11 млн. 757,1 минг АҚШ доллари эса Ўзбекистоннинг солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги улуши ҳисобланади.
Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.
1062views0replies
0

Изоҳлар