Излаш
RUUZ

Жамият

Пенсия ва нафақалар тўловига оид Халқ банкининг алоҳида имтиёзлари тугатилиши мумкин

Мамлакатда рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишга тенг имкониятларни яратиш мақсадида айрим монопол ташкилотларга бериладиган мутлақ ҳуқуқлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар бекор қилинади.

1162views0replies
0

Uznews.uz

Президентнинг «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган айрим хўжалик юритувчи субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бекор қилиш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, мамлакатда рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишга тенг имкониятларни яратиш мақсадида айрим монопол ташкилотларга бериладиган мутлақ ҳуқуқлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар бекор қилинади.
Президент фармони лойиҳаси билан 2017 йил 13 мартдаги «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори 2-банди биринчи хатбошисидан «пенсиялар ва нафақаларни тўлаш фақат Халқ банки томонидан амалга оширилади» жумласидан «фақат» сўзи чиқариб ташланади.
Мазкур банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб исталган тижорат банклари пенсия тўловларига хизмат кўрсатиши мумкин бўлган амалиётнинг жорий этилишини таъминласинлар».
Шунингдек, мазкур қарорнинг 4-бандидан учинчи хатбоши – «инвентарь ва компьютер техникаси истисно тариқасида танлов (тендер) савдолари ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича зарур миқдорда сотиб олинишини таъминлаш» тўғрисидаги хатбоши ҳам чиқариб ташланади. 
Ушбу ҳужжат муҳокамадан ўтиб, қонуний кучга кирса, Президент ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади ҳамда айрим норматив-ҳуқуқий-ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда қора ва рангли металларни тайёрлаш ҳамда уларни сотиб олишни монополиядан чиқаришга оид Президент фармони лойиҳаси эълон қилингани ҳақида маълум қилинган эди.
1162views0replies
0

Изоҳлар