Излаш
RUUZ

Жамият

ССВ раҳбари шифокор отаси Covid-19’дан ўлган қиз хонадонига борди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор Уралов Алишер хонадонига ташриф буюрди. Вазир марҳумнинг яқинларига барча компенсациялар қопланишини айтган.

1053views0replies
0

Халқаро пресс-клуб

«Микрофон кўтарган аёл» Telegram канали хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор Уралов Алишер хонадонига ташриф буюрган. 
Ҳозиргина Шаҳноза Ҳасанова қўнғироқ қилиб,  хонадонига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов келганини айтди. Вазир оила аъзоларидан cамимий кўнгил сўраб, бу шифокорлар жамоаси учун ҳам оғир жудолик бўлганини билдирган.  Ш. Ҳасанова соғлиқни сақлаш тизими унинг изтиробларини тўғри тушунгани учун миннатдор. Оила боқувчисини йўқотгани, хизмат фаолияти давомида Ковид инфекциясига чалиниб вафот этгани инобатга олиниб қонуний барча компенсациялар қопланиши маълум қилинган. Шунингдек, Ш. Ҳасанова у билан бирга ҳамдард бўлган, мурожаатига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерларга ўз раҳматини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал марҳум шифокор Уралов Алишернинг қизи Шаҳноза Ҳасанова отасининг ҳамроҳ касалликлари кўп бўлса ҳам, босим билан Ўртасаройга жўнатилгани, нега шахсий ҳимоя воситалари билан тез-тез таъминлаб турилмагани ва нега коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг салоҳиятли, тўғри даволай оладиган шифохонага жўнатилмагани ҳақидаги мурожаати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлганди.
1053views0replies
0

Изоҳлар