Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон бозорларидаги истеъмол нархлари ва тарифларида пасайиш кузатилди – Давлат статистика қўмитаси

2020 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси  ўртача 0,2 фоизга пасайган.

878views0replies
0

uznews.uz

Давлат статистика қўмитаси жорий йил июнь ойи учун мамлакат истеъмол секторидаги нархларнинг ўзгаришига оид маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 2020 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси  ўртача 0,2 фоизга пасайган.
Қўмита маълумотида қайд этилишича, мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 0,5 фоизни ташкил этади.
2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида эса истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,6 фоизга кўтарилган. 
Шунингдек, 2019 йилнинг июнь ойига нисбатан товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,2 фоизни ташкил этган. 
2020 йилнинг июнь ойида йиллик умумий истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ўтган ойнинг шу кўрсаткичига нисбатан 0,2 пунктга ошди (14,0 фоиздан 14,2 фоизгача). Шу билан бирга, ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 2020 йилнинг июнь ойидаги натижа 2019 йилнинг июнь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 0,6 пунктга баланд бўлди (14,2 фоизга қарши 13,6 фоиз). 
Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси  98,8 фоизни ташкил этди.
878views0replies
0

Изоҳлар