Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда Enter Engineering, Tashkent city ва Safia ширинлик дўкони ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланди

ССВ аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берди.

1206views0replies
0

rg.ru

28-29 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 540 нафар бемордан 46 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлиб, улардан 20 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. 
Хусусан,
— Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида яшовчи 9 нафар фуқарода;
— Миробод туманидаги хусусий оёқ кийим таъмирлаш устахонаси эгасида;
— “Мегапланет” савдо мажмуасидаги “София” ширинлик дўкони ишчисида;
— Сергели туманидаги “ENTER Engineering” компанияси ҳисобчисида;
— Республика ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам ташкил этиш маркази муқобил тиббий комиссияси ҳамширасида;
— Тошкент шаҳридаги “Кристал” савдо маркази кийим-кечак дўкони сотувчисида;
— “Абу Сахий” савдо маркази ходимида;
— “Toshkent city” қурилиш объекти ошпазида коронавирус инфекцияси қайд этилган.
1206views0replies
0

Изоҳлар