Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 89 нафар фуқарода аниқланди

Янги ҳолатлар Тошкентда, Андижон, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли орасида қайд этилган.

1286views0replies
0

UzNews.uz

25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 6990 (+89) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 40 нафари карантин марказларида бўлган. Яна 4 киши аҳоли орасида аниқланган, улардан 1 нафари Андижонда, 2 нафари Жиззахда ва 1 нафари Сурхондарёда.
Яна 38 нафар фуқаро Тошкентда аниқланган: 10 нафари – аҳоли орасида, 28 нафари – инфекцияни юқтириб олган фуқаролар билан мулоқотда бўлган кишилар орасида.
Касаллик аниқланган қолган 7 нафар фуқаро эса Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилари.
1286views0replies
0

Изоҳлар