Излаш
RUUZ

Жамият

Электрон аукцион тарихидаги энг қиммат ер участкаси сотувга қўйилди

Пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашнинг ер участкасининг бошланғич нархи 2 млн доллардан ортиқ.

1151views0replies
0

e-auksion.uz

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Ўш ва Боку кўчалари кесишувида жойлашган 1,99 гектар ер участкаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.
Ер участкасининг бошланғич нархи 22 млрд сўм. Ерни сотиб олган иштирокчи 24 ой мобайнида 50 млрд сўм миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам олади.
«Мазкур ер участкасида мактабгача таълим муассасаси ва 5 қаватгача бўлган кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши мумкин», - дейилади хабарда.
E-ijro сайтида қайд этилишича, бу сотувга қўйилган электрон аукцион тарихидаги энг қиммат ер участкаси ҳисобланади.
1151views0replies
0

Изоҳлар