Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, вирус блокаторларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган фуқаро ушланган. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фуқаро Т.Б. 306 млн сўмлик, сифати кафолатланмаган 2040 дона вирус блокаторларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.