Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Наманганда эркак собиқ аёлини бозорда пичоқлаб ўлдирди

Ҳодиса аёл сотувчи бўлиб ишлаган Наманган вилоятидаги «Сардоба» бозорида содир бўлган.

1361views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги «Сардоба» бозорида пичоқ билан жароҳатланган аёлнинг жасади туширилган видео тарқалди.
Наманган вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, аёлни бир муддат шаръий никоҳда яшаган собиқ турмуш ўртоғи пичоқлаган.
18 июнь куни соат 13:00да 40 ёшли С.О. ва унинг собиқ эри 41 ёшли А.И. ўртасида жанжал келиб чиққан. А.И. аёлга яна бирга яшашни таклиф қилган ва рад жавобини олган.
Шу куни соат 19:00да А.И. маст ҳолда С.О. сотувчи бўлиб ишлаган «Сардоба» бозоридаги «Матбуот дўкони»га келган ва жанжал оқибатида пичоқ билан аёлнинг орқа ўнг кўкрагига урган. Натижада С.О. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ЎзР ЖКнинг 97-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И. ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган.
1361views0replies
0

Изоҳлар