Излаш
RUUZ

Жамият

Карантин марказида ўзини осиб ўлдирган фуқаро ҳақида маълумот берилди

Бош прокуратура Тошкент вилоятидаги карантин марказида фуқаро ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан маълумот берди.

1584views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ Фарғона вилоятидан бўлган 42 ёшли фуқаро С.С. Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги карантин марказида осилган ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура хабарига кўра, фуқаро С.С. 15 июнь куни Москва-Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан учиб келиб, «Ўртасарой» карантин марказига жойлаштирилган.
Ушбу рейсда келган фуқаро А.Е.нинг сўзларига кўра, 15 июнь куни у ва яна уч нафар фуқаро, шу жумладан С.С. битта контейнерга жойлаштирилган. Лекин С.С. инфекцияни юқтириб олганлигини ва улар билан бирга туришни хоҳламаётганини айтган.
Шундан сўнг, фуқаро С.С. ярим соат атрофида ташқарида ўтирган, кейин эса шифокорлар унинг битта ўзини алоҳида хонага жойлаштиришган.
Марказда навбатчи бўлган шифокор Ш.М.нинг сўзларига кўра, С.С. ўзини агрессив тутиб, овқат ейишни хоҳламаган ва уни бошқа контейнерга кўчиришларини талаб қилган.
20 июнь куни эса фуқаро С.С. хонага ўрнатилган кондиционернинг ташқи томонидаги паррагига чойшаб билан ўзини осган ҳолда топилган.
Вирусология маркази томонидан тақдим этилган йўлланма натижасига кўра, фуқаро С.С.да коронавирус инфекцияси аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1584views0replies
0

Изоҳлар