Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкент вилоятидаги карантин марказида фуқаро осилган ҳолда топилди

42 ёшли фуқаро карантинга олинган фуқароларни вақтинчалик сақлаш контейнери ичида осилган ҳолда топилган.

1494views0replies
0

UzNews.uz

20 июнь куни соат тахминан 4:00-5:00 оралиғида 42 ёшли, асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Карантин марказида карантинга олинган фуқароларни вақтинчалик сақлаш контейнери ичида ўзини осиб қўйган. Бу ҳақида UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу фуқаро коронавирус инфекциясига таҳлил топширган бўлган, бироқ таҳлил натижалари ҳали чиқмаган. Марҳум бемор нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳозирча номаълум.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди текширувлари олиб борилмоқда.
1494views0replies
0

Изоҳлар