Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 94 нафар кишида аниқланди

Янги ҳолатлар карантин марказларида, касалланган кишилар билан мулоқотда бўлган одамлар ҳамда аҳоли орасида қайд этилган.

1511views0replies
0

UzNews.uz

20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 6119 (+94) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган кишиларнинг 69 нафари карантин марказларида бўлган.
12 нафар фуқаро Тошкент вилоятида - 10 нафари касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган кишилар ва 2 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Яна 9 нафар фуқаро Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафар киши Сурхондарё вилоятида - 3 нафари касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар ва 1 нафари аҳоли орасида қайд этилган.
1511views0replies
0

Изоҳлар