Излаш
RUUZ

Туризм

Ўзбекистонда янги Uzbekistan my second home иммиграцион визаси жорий этилади

Янги виза мамлакатга юқори даромад ва академик билимга эга кишиларни жалб қилиш учун жорий қилинмоқда.

2009views0replies
0

posta.com.tr

Президент қарори доирасида, визанинг янги турини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Новости 24» лавҳасида хабар берилди.
«Икки ой муддатда мамлакатда янги Uzbekistan my second home (Ўзбекистон - менинг иккинчи уйим) иммиграцион визасини жорий этишга кўрсатма берилди. Бу виза кўмагининг янги тури», - деди туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси департаментининг раҳбари Шуҳрат Исаков.
Визанинг асосий мақсади - юқори даромад, академик билим ва ҳаёти кўникмаларга эга ҳамда Ўзбекистонда яшай оладиган кишиларни жалб қилиш.
«Улар ўз билимларини мамлакатга сарфлаган ҳолда, ўзлари ёки оилалари билан яшашлари мумкин», - дея қайд этган Шуҳрат Исаков.
2009views0replies
0

Изоҳлар