Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган кишилар сони 6000дан ошди

Ўзбекистонда бир кечада коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича 79та ҳолат аниқланди.

1304views0replies
0

railway.uz

20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 70 нафари карантин марказларида аниқланган.
Қолган 9 нафари эса Тошкент вилоятига хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилари.
Ҳозирда мамлакатда COVID-19 билан касалланган 4273 нафар фуқаро соғайган. 1733 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.
1304views0replies
0

Изоҳлар