Излаш
RUUZ

Жамият

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

1281views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун мамлакатнинг марказий ва шарқий минтақаларида ҳаво +33...+35 даражагача исийди. Шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса +38...+40 даражага етади, бу меъёрдан 2-4 даражага юқори.
Ҳафтанинг охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанбада иссиқ бўлади. Термометр устунчаси шу кунларда +39...+42 даражагача етади.
Жанубий вилоятларда ва Навоий, Бухоро вилоятларининг чўл зонасида ҳарорат +43...+44 даражагача кўтарилади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.
Иссиқ ҳавонинг кириши шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши билан бирга кузатилади.
1281views0replies
0

Изоҳлар