Излаш
RUUZ

Жамият

NovaStroy компаниясидан бўлган Parkwood International Property Awards томонидан «Ўзбекистондаги энг зўр турар-жой мажмуаси» деб тан олинди

Халқаро ҳайъат аъзолари Parkwood лойиҳасини Residential Development номинацияси бўйича ғолиб деб топди ва «5 юлдуз» статусини берди.

1777views0replies
0

NovaStroy компаниясидан бўлган Parkwood турар-жой мажмуаси Residential Development номинацияси бўйича кўчмас мулк соҳасидаги нуфузли International Property Awards мукофотини олди.
International Property Awards мукофоти кўчмас мулк, ривожланиш, дизайн ва архитектура соҳасидаги энг нуфузли профессионал халқаро тадбир сифатида танилган. Мукофот 25 йил олдин Буюк Британияда таъсис этилган, дастлаб тадбир фақат Буюк Британия ҳудудида бўлиб, 10та тоифани ўз ичига олган. Бироқ, муваффақиятли натижалар туфайли 2008 йилда Осиё, Америка ва Европада мукофотлар таъсис этилди. Ҳозирги вақтда соврин Бирлашган Араб Амирликлари, Африка, Россия ва Қозоғистонда ҳам машҳур. 2020 йилда эса мукофот Ўзбекистонда таъсис этилди.
1995 йилдан бери мукофот кўчмас мулк соҳасидаги энг нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда мукофот биринчи марта ўтказилмоқда. NovaStroy Parkwood лойиҳасини илгари сурди, унда батафсил тавсиф берилган портфолио тақдим этилди, лойиҳа International Property Awards ҳайъат аъзолари, Лондондан бўлган мутахассислар томонидан баҳоланган. Parkwood лойиҳаси Residential Development номинациясида «5 юлдуз» белгисини ютиб олди, бу лойиҳага Ўзбекистондаги энг яхши турар-жой мажмуаси мақомини беради.
Компаниянинг мақсади ҳар доим шаҳарнинг қиёфасини яхши томонга ўзгартириш бўлган: ҳозирги ҳолатдан фарқ қиладиган гўзал ва юқори сифатли архитектурани яратиш.
Chand Architecture меъморлари жамоаси билан биргаликда илгари Ўзбекистонда бўлмаган ўзгача архитектураси билан ҳақиқий экологик лойиҳани яратиш ва нафақат турар-жой мажмуаси ҳудудини, балки уйни вертикал равишда кўкаламзорлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ушбу тоифадаги ғолибларни аниқлашда асосий омиллар қуйидагилар бўлган:
- турар-жой мажмуасининг жойлашуви ва тузилиши; - фасаднинг режаси, ташқи кўриниши ва архитектураси; - хавфсизлик ва қўриқлаш тизими; - барқарор ривожланиш ва инновацион ёндашув; - маркетинг стратегияси.
Мазкур йирик халқаро мукофотларнинг ушбу тоифасидаги ғалаба компаниянинг келажакдаги мақсадлари ва йўналишларини белгилаб берди - Ўзбекистонда жаҳон миқёсидаги лойиҳаларни яратиш.
Қўшимча маълумотни +99893 501−55−55 рақамига қўнғироқ қилиб ёки Telegram-ботдан олишингиз мумкин.
Манзил: Миробод тумани, Мироншоҳ 8 кўчаси, 5. Мўлжал: Нукус кўчасидаги Makro
Сайт: www.novastroy.uz Telegram-бот: t.me/Novastroy_bot Facebook: fb.com/novastroyuz Instagram: @novastroyuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
1777views0replies
0

Изоҳлар