Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида майор 3000 доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинди — видео

Майор 3 минг доллар эвазига фуқарони контракт асосида ҳарбий хизматга қабул қилишни ваъда қилган.

1508views0replies
0

Видеодан кадр/UzNews.uz

ДХХ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, мудофаа вазирлигининг майор унвонига эга ҳарбийси пора олаётганида ушланган.
ДХХ матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, майор 3 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро контракт асосида ҳарбий хизматга қабул қилинишида ёрдам беришни ваъда қилган.
Терговга қадар ишларда маълум бўлишича, қўлга олинган фуқаро аввалроқ бошқа фуқародан ҳам худди шу шундай таклиф эвазига 700 АҚШ доллари олган.
1508views0replies
0

Изоҳлар