Излаш
RUUZ

Жамият

Таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган 6 тоннадан ортиқ тошларни сақлаб келган фуқаролар қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг хабарига кўра,  "олтин орзуси"даги 39 га яқин фуқаролар далилий ашёлар билан қўлга олинган.

1457views0replies
0

milliygvardiya.uz

7 май куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва Пахтачи туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида катта миқдорда олтин қўлга киритишни режа қилган 39 га яқин фуқаролар қўлга олинган.
Миллий гвардия Ахборот хизматининг хабар қилишича, Пахтачи туманида жойлашган “Қорақўтан” кони 112-сонли очиқ карьер тушиб текширилганда, у ердан топилган:
– 200 та полиэтелин қопларга жойланган 6 тонна 610 кг таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар;
– 10 та турли русумдаги автомашиналар;
– 9 дона электр узатгич;
– 10 дона перфоратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб,
Пахтачи тумани Ички ишлар бўлимига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1457views0replies
0

Изоҳлар