Излаш
RUUZ

Сиёсат

Мудофаа вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Мудофаа вазирлиги тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

1174views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлик хабарига кўра, полковник Нарбаев Алишер Тухтаевич Ўзбекистон Мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар у Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони бўлган.
Полковник Базарбаев Заирджан Гулимматович Ўзбекистон Мудофаа вазирининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
У ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Полковник Шерматов Фарходжон Ортикович шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бунга қадар Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Полковник Хамраев Абдулла Адхамович Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг командири бўлган.
1174views0replies
0

Изоҳлар