Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 30 даражагача тушиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1164views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат +34…+39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл зонасида +40…+42 даражагача бўлади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-7 даражага юқоридир.
16 июндан мамлакат ҳудудига Волгабўйи районларидан салқин ҳаво оқими кира бошлайди. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 16-17 июнда тоғли ҳудудларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16-17 июнь кунлари республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
16 июнда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат +30…+35 даражагача пасаяди. Республиканинг қолган ҳудудларида иссиқ ҳаво сақланиб туради, кечаси +17…+22, кундузи +34…+39, жанубда ва чўл зонасида +40…+42 даражагача бўлади.
17-19 июнь кунлари салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат қулай кўрсаткичларгача пасайиб, кечаси +15…+20 даража, кундузи +30…+35 даража атрофида бўлади.
1164views0replies
0

Изоҳлар