Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда аҳоли орасида COVID-19 билан касалланган фуқаролар аниқланди

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган кишилар сони 5100дан ошди.

1121views0replies
0

council.gov.ru

15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 5103 (+23) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган кишиларнинг 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 8 нафари карантин марказларида аниқланган.
Яна тўрт нафар фуқаро эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари.
Ҳозирда мамлакатда COVID-19 билан касалланган 3943 нафар фуқаро соғайган. 1141 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1121views0replies
0

Изоҳлар