14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 таси Тошкент вилоятида (шундан беморларнинг 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1101 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.