Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича маълумотлар янгиланди

Юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7700дан ошди.

1723views0replies
0

UzNews.uz

28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 30 таси Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 таси Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси аҳоли орасида), 2 таси Тошкент шаҳрида (шундан 1 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2465 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1723views0replies
0

Изоҳлар