Ҳодисалар

"Сочини кесиб, таёқ билан тан жароҳати етказган": ИИВ Хоразмдаги “самосуд”га расмий изоҳ берди

Бўлиб ўтган жанжал оқибатида жабрланувчи аёл кўплаб тан жароҳатлари олган.

Фото:tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 9 июнь куни тахминан соат 22:40 да Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ҳ.О., дугоналари Д.А., Л.М., М.М., Д.К.лар билан биргаликда яшаш уйига келаётганида, олдидан 31 ёшли С.Д.нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина келиб тўхтаган.

 

Ушбу автомашинадан шу маҳаллада яшовчи К.Д., Р.Д. ва О.Д.лар тушиб, “Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан” деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолатни шу ерда бўлган С.Д. ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган.

Х.О. шу маҳаллада яшовчи К.Д.нинг ўғли С.Д. билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган.

 

Суд тиббий экспретиза хулосасига кўра, Х.О. чап билак, чап-ўнг елка, болдир, чап сон ва кўкрак қафасини қонталашлари бўлиб, енгил тан жароҳати олганлиги қайд этилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.Д., Р.Д., О.Д. ва Н.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан безорилик содир этилса) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ