Излаш
RUUZ

Жамият

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Матбуот котиби тайинланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигида янги тайинлов амалга оширилди.

1612views0replies
0

consumer.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг хулосасига кўра Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директорининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Матбуот котиби лавозимга Тагаева Мохрухсор Алиевна тайинланди. Бу ҳақида Агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тагаева Мохрухсор Алиевна Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2010 йилдан бошлаб меҳнат фаолиятини «NTT» телеканалида PR дастурларнинг муҳаррири сифатида бошланган. 2012-2019 йилларда Бухоро телерадиокомпаниясининг ахборот дастурларининг муҳаррири лавозимида фаолият юритган. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Оилавий» телеканалида муҳбир лавозимида ишлаган.
1612views0replies
0

Изоҳлар