Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 27 ёшли фуқаро шафқатсизларча калтакланиш оқибатида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

1656views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 8 июнь куни соат тахминан 23:00 да Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Ёшлик кўчасида салбий оқибатларга олиб келган жанжал содир бўлган.
Маълум қилинишича, 30 ёшли фуқаро Ш.К., танишлари 27 ёшли Ш.Р. ва 26 ёшли Б.А. лар билан бир гуруҳ бўлиб, ўзларига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Д.Б. билан ўрталарида юзага келган оғзаки келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, жанжал вақтида улар Д.Б.ни бош-юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.
Натижада Д.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ш.К., Ш.Р. ва Б.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1656views0replies
0

Изоҳлар