Иқтисодиёт

Энди Uzcard тўлов тизими карталаридан доллар ечиб олиш мумкин

Компания АҚШ доллари билан пул операцияларини амалга ошириш имконини берадиган хизмат ишга тушгани ҳақида эълон қилди.

Энди Uzcard тўлов тизими карталаридан доллар ечиб олиш мумкин
Фото:UzNews.uz

Компания Uzcard карталаридан AҚШ долларида нақд пул бериш ҳамда карталарни чет эл нақд пул валютаси билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат жорий этилгани ҳақида хабар берди.

 

Ушбу хизматга биринчи бўлиб валюта-алмашиш банкоматлари муваффақиятли синовдан ўтказилган AТБ «Қишлоқ қурилиш банк» қўшилган.

 

«Лойиҳа мижозларни банк кассаларида навбатда туришдан халос қилиб, одамлар билан алоқада бўлишни чеклайди, бу эса пандемия даврида жуда муҳимдир», - дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, ушбу хизматни ўз валюта-алмашиш банкоматларида амалга ошириш учун тижорат банклари Uzcard регламентига мувофиқ иш олиб боришлари керак.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ