Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Жомий бозорига олиб борувчи кўчалар вақтинчалик ёпилади

Шимолий Олмазор кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади.

1134views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлигининг хабарига кўра, 10 июнь соат 21:00дан 12 июнга қадар Шимолий Олмазор кўчасининг Кичик ҳалқа йўли билан кесишмасидан Жомий майдонидаги айланма йўлгача, Жомий майдонидаги айланма йўлдан Уста Ширин кўчасининг Широқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, мазкур оралиқ масофа автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
«Таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар, ҳайдовчиларга бошқа йўллардан ҳаракатланишларини тавсия этамиз», - дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
1134views0replies
0

Изоҳлар